Янги Ўзбекистон ёшлари учун буюк келажак эшиклари

01.08.2022 10:08:23

Кундан-кунга юртимизда янгидан-янги ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва ўзгача чиройли Янги Ўзбекистонимиз кашф қилинмоқда. Юрт келажаги барча соҳадаги юксалишлар билимли инсонларга боғлиқ. Давлатимиз раҳбари бошчилигида улардан таълим сифатини яхшилаш ўқитувчилар мавқейини юксалтиришга ва инсон капиталини улуғлашга алоҳида эътибор берилди. Мамлакатимизда инсон қадри ҳар нарсадан устун тамойили асосида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасида янги механизми яратилди.

Олий мажлиси сенати аъзолари томонидан аҳолини мурожаатларини кўриб чиқишга жиддий эътибор берилди. Бу эса халқни ишончини янада оширди. Унинг бугунги кунда ёшлар учун жуда кўплаб имкониятлар эшиклари очилди. Бу имкониятларни янги Ўзбекистоннинг буюк келажак эшиклари десак умуман муболаға бўлмайди. Хусусан “ Ёшлар дафтари», “ Ёшлар портали», “ Ёшлар ойлиги», «Ёшлар маркази», “ Ёшлар етакчиси», “ ёш тадбиркорлар каби иборалар тильдан тушмаяпти. Ёшлар дафтарига киритилган ёшларга берилаётган имкониятлар кундан кунга кўпайиб бормоқда. Мисол учун Талабаларга мадад лойиҳаси– талабалар контракт пулини қисман ёки тўлиқ тўлаб бериши, ногиронлиги бўлган ёшларни ҳар тарафлама қўллаб қувватлаш, пенсия ва қўшимча пуллар ажратиш, иш билан таъминлаш бўйича, ўқишга кириш учун имтиёзлар, тадбиркорлик фаолияти бошлаш учун асбоб-ускуналар таъминлаш учун «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан субсидиялар ажратилади ва жуда кўплаб имкониятлар киритилган ва амалга оширилмоқда. «Ёшлар портали» эса ҳар бир ёшнинг муаммо, таклифларини четда қолдирмайди. Умуман олганда ҳар бир инсон қадри янада улуғланиб бориши кўпгина давлат хизмат кўрсатиш марказларини ҳаққоний фаолияти билан ҳам исбот бўла олади. Мисол учун ҳозирги кунда халқнинг фикрини инобатга олиб ҳаттоки конституцияга ҳам ўзгартириш киритилиб келинмоқда. Шу йилнинг 7 -июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “ Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишни янада такомиллаштириш» тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Бу қарор ёшлар учун янада кўплаб имкониятлар эшигини очди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли миллатни буюк қиладиган кучи ҳам илм-фан таълим ва тарбиядир Ўзбекистонда таълим тизимини комплекс ривожлантириш малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларига катта маълумотлар юритилган изланишлар олиб борилаётганини сабаби ҳам шунда. Айни дамда таълим билан бирга спорт соҳасига эътибор кучайиб , бу соҳа бўйича янги лойиҳаларни ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда. Шу йил 11 май куни Президентимизнинг “ 2022-2016 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида “ ги Фармони эълон қилинди. Ҳужжатга асосан ўқув ўринлари сони 2026 йилга қадар 6.4 миллионга етказиш кўзда тутилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев –“ Бу соҳани кечиктиришга умуман ҳаққимиз йўқ. Мактаб таълими пойдевори бугундан мустаҳкам бўлиши керак. Қийин йўлни танлаяпмиз,аммо шу йўл муаммоларни ечади»,–деб таъкидлайди. Дарҳақиқат 2026 йилгача ўқув дастурлари ва дарсликларни хорижий тажрибалар асосида тўла қайта кўриб чиқиб, амалда жорий этиш энг муҳим мақсад сифатида белгилаб қўйилди. Бу эса стратегияда белгиланган мактабларда таълим сифатини яхшилаш педагог кадрларни билим ва даражасини халқаро даражага олиб чиқиш мақсади билан чамбарчас боғлиқ.

Шу билан бирга олиб таълимга ҳам юқори эътибор қаратилиб ОИТМ ларнинг энг кучли олим профессорлари иштирокида илмий , методологик семинарлар ўтказилиши доимий йўлга қўйилган. Бу педагогнинг замон билан ҳамнафас бўлиши, ўз фанига доир янгиликлар билан доимий танишиб боришига туртки бўлади. Яна бир муҳим томони Олий таълим муассасалари кутубхона фонди замонавий илмий, бадиий,методик адабиётлар ва даврий нашрлар билан тўлдирилиб борилмоқда. Бу эса биз талабаларга янада қулай шароит бўлиб, изланиб ўрганиб , малакали кадр бўлиб етишишимизга ёрдам беради. Ҳеч шубҳасиз айтиш керакки, малакали кадрлар давлатимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшиб, учинчи ренессанс пойдевори бўла олади. Бу пойдевор албатта Янги Ўзбекистонда барпо этилади. Зеро Янги Ўзбекистон ёшлари учун буюк келажак эшиклари доимо очиқ, интилувчан , билимли ёшлар эса бу имкониятлардан фойдаланган ҳолда буюк келажак эшиклари томон илдам қадам ташлаб боришмоқда.

Қодирова Барчиной Умидбек қизи,

Нукус давлат педагогика институти

мактабгача таълим факультети дефектология (логопедия) таълим йўналиши

1 В курс талабаси, «Ёш адолатчилар» қаноти фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+