Янгиликлар 864
Янги Ўзбекистонда таълим эътибор энг устувор вазифадир
Бугун исталган ривожланган давлатнинг босиб ўтган тараққиёт йўлига назар ташласак, ундаги тараққиёт асосларида ушбу жамиятдаги таълим ва илм-фанга бўлган эътибор ҳамда ислоҳотларнинг самарасини кўришимиз мумкин.
Айтиш жоизки, айни даврда жаҳон ҳамжамиятининг эътиборига, эътирофига сазовор бўлаётган мамлакатимизда ҳам таълимга келажак авлод тарбиясига, фуқароларимизнинг илм-фан чўққиларини забт этишлари учун зарур барча шароитларни яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Буни сўнгги йиллардаги амалга оширилган қатор ислоҳотларда, соҳа вакиллари, хусусан, ўқитувчи-педагоглар мақомини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларда кўришимиз мумкин.
Қувонарлиси, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномасида айни масалага кенг урғу берилди.
Хусусан болаларимиз мактабдан она тили ва чет тилларини пухта ўзлаштириб, замонавий компьютерларда ишлашни пухта ўрганиши, касб-ҳунарли бўлиши лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, ўқувчиларда эркин, танқидий ва креатив фикрлашни, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш зарур»,- деди Президентимиз.
Мухтасар айтганда, келгуси йилда таълим тизимига қаратилаётган бундай эътибор ва инвестиция, яқин келажакда барча белгилаб олган мақсад ва режаларимизни беками кўст, кутилганиданда юқори натижалар билан қўлга киритишимизга хизмат қилади.
Зеро, маърифатпарвар жадид боболаримиз таъкидлаганларидек, «Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда. Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади».
Нурулла ИСРАИЛОВ,
Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши
Марказий аппарати бош мутахассиси
Фикрингизни қолдиринг