Янги Ўзбекистонда янги давр бошланади

20.12.2022 17:12:22

Бугунги кун мустақил Ўзбекистон тарихи саҳифаларига муҳрланиб қолади. Сабаби, Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифаларни белгилаш баробарида ҳаётимизда янги давр бошланишини кўрсатиб берди.

Мурожаатномани телевидение орқали диққат билан тингладим. Давлатмиз раҳбари томонидан узоқни кўзлаб айтилган ҳар бир сўз биз учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади. 2023 йилга «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб ном бериш таклифини билдирганда очиғи кўзларим ёшланди. Бу инсон қадрига, инсон омилига, қолаверса, таълимга эътибор қаратилиши билан бир қаторда келажакка ҳам эътибор демакдир.

Охирги йилларда эришган ютуқларимиз билан қанча фахрлансак арзийди. Шунга қарамай, Президентимиз халқимизни маррани янада баланд олишга бошламоқда. Жумладан, “...Қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз. Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз», - дея таъкидлангани барчани руҳлантириб юборди.

Бу каби эзгу мақсадларга жавобан ҳар биримиз белгиланган вазифаларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшишимиз лозим. Шунда Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз.

Малохатхон МУСАЕВА,

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+