Янгиликлар 1197
Янги Ўзбекистонни аҳил жамоамиз билан бирга қурамиз
Аввал хабар берганимиздек, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ўтказилган онлайн йиғилишдан сўнг, партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тоҳиржон Палванов раҳбарлигида вилоят Кенгаши ходимлари, шаҳар ва туман Кенгаши раислари билан давра суҳбати ўтказилди. Унда раислик қилувчи Т.Палванов Сиёсий Кенгаш раиси Б.Абдуҳалимовнинг сайлов жараёнлари ва натижасига қаратилган фикр ва мулоҳазаларидан келиб чиқиб, фаолиятни янада самарали олиб боришда жамоага таклиф ва тавсияларини берди.
Суҳбат давомида раислик қилувчининг бўлиб ўтган сайлов янада фаол бўлишимизга, партиянинг мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамжиҳатлик ва жипслашиб фаолият олиб боришимизга ундагани, зиммамизга янада улкан масъулиятни юклаганини қайд этди ва сайлов жараёнларида тинимсиз меҳнат қилган барчага миннатдорлик билдирди.
Суҳбат сўнгида партия Сиёсий Кенгаши томонидан тақдим этилган партиянинг рамзи акс этган эсдалик совғаларини фаолларга тантанали топширди.
Давра суҳбати Т.Палвановнинг жамоага билдирган юксак ишончи ва эзгу тилаклари ҳамда партия фаолларининг фаолиятни янада кўтаринкилик билан давом этишга қаратилган фикрлари билан якунланди.
Бир сўз билан айтганда, эътибор ва эъзоз, меҳр-оқибат туйғулари мужассам бўлган жойда ўсиш, ривожланиш барқарор бўлади. Бу эса шубҳасиз Янги Ўзбекистонни қуришда замин яратади.
Замира АБДУЛЛАЕВА, “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг