Янгиликлар 1039
Янги Ўзбекистонни биргаликда юксалтирамиз
Бу андижонлик «адолатчилар»нинг бугунги шиори.
Андижонда «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида мустақиллигимизнинг 31 йиллиги олдидан тарғибот тадбири ўтказилди. Унда партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, халқимиз ҳаёти ва юрт тараққиётини янги босқичга олиб чиққан ислоҳотлар самарасини жамоатчиликка етказиш. Таъкидланганидек, бугун Ўзбекистон дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллади. Халқимизнинг турмуш шароити, дунёқараши тубдан ўзгарди. Юртдошларимиз амалга оширилаётган ислоҳотлардан розилик ҳиссини туймоқда. Қўлга киритган ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак оз.
Тадбир иштирокчиларни бир мақсад остида бирлаштирди. Партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари «Янги Ўзбекистонни биргаликда юксалтирамиз!» шиори билан маҳаллаларга қадам қўйдилар.
Тадбир якунида бир гуруҳ фаол партия аъзолари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Малохатхон Мусаева,
«Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.
Фикрингизни қолдиринг