Янгиликлар 2392
Янги Ўзбекистонни ёшлар билан қурамиз
Президентимиз Олий Мажлисга ва халқимизга навбатдаги Мурожаатномасида “Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира олсак, кўзлаган марраларга албатта етамиз”, дея алоҳида таъкидладилар. Бунинг замирида келажак авлодга бўлган эътибор ва ғамхўрлик ётади. Қолаверса, бу билан иқтидорли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш янада дорлзарб вазифага айланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Маъмированинг жалақудуқлик ёшлар билан учрашувида ҳам айни шу мақсад кўзда тутилди. Халқ вакили дастлаб туманда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунла ташкил этиш қандай ташкил этилаётгани, таълим муассасаларидаги тўгараклар фаолияти билан танишди. Иқтидорли ўқувчилар билан олиб борилаётган ишларни ўрганди.
Олтиной Маъмирова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
-Амалдаги йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб номланиши ҳар биримизнинг зиммамиздаги масъулиятни оширди. Ёшлар масаласини Давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас. Ҳали бу борада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар турибди. Барча таълим муассасалари ва ёшлар билан ишловчи ташкилотларда ҳам етарли иш ташкил этилган, деб айтиш қийин. Бу борада мунтазам жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. Зеро, таъкидланганидек янги Ўзбекистонни билимли ва бунёдкор ёшлар билан биргаликда барпо этамиз.
О.Маъмирова Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши томонидан ташкил этилган Ижодкор ёшлар кўргазмаси билан ҳам танишди.
Тўйдихон АЛИБОЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман
кенгаши ижрочи котиби
Фикрингизни қолдиринг