Янгиликлар 1852
Янги Ўзбекистоннинг бахтли ёшларимиз
30 июнь - Ёшлар куни Андижонда катта тантанага айланди. Сана муносабати билан ўтказилган Ёшлар симфоник оркестри ижросидаги концерт йигит-қизларни бир даврага жамлади. Улар орасида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг фаол “Ёш адолатчилари” ҳам кўпчиликни ташкил этди.
Андижон шаҳридаги амфитеатрнинг файзи ўзгача. Гўё дунё ёшларининг қувончи, бахти шу жойда.
Ҳуснидин Қаюмов, “Ёш адолатчи”, тадбир қатнашчиси:
-Биз баралла энг бахтли ёшлармиз, дея айта оламиз. Негаки, юртимизда биз учун барча қулайликлар яратилган. Шахсан Президентимизнинг ғамхўрликларининг чеки йўқ. Бугунги тадбирда ҳам Янги Ўзбекистон фарзандларининг қувончи, бахти ўз ифодасини топди. Бундай эътиборга ўз фаоллигимиз, дадил қадамларимиз билан жавоб берамиз.
Тадбирга иқтидорли ёшларнинг чиқишлари файз киритди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг