Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлари

16.05.2024 12:05:00

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қува туман Кенгаши томонидан тумандаги “Қақир” МФЙ ҳудудида жойлашган 5 –умумий ўрта таълим мактабида “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида маънавий маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда туман Кенгаши раиси Шоҳиста Мамажонова мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган чексиз имкониятлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Мамлакатимиз бош қомусининг 79-моддасида ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилган. “Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради.

Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади”.

Мулоқотда янги Ўзбекистоннинг бунёдкори бўлган ёшлар ҳукуматимиз томонидан яратилаётган ана шундай имкониятлардан тўла қонли фойдаланиши ва ўз иқтидорини намоён этиш учун астойдил ҳаракат қилиши, илм олиши ва касб кор эгаллаб, жамиятга ўз ўрнини топиш учун ҳаракат қилиши зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, мулоқот сўнггида ёшларни қизиқтирган турли масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилди.



Гулчеҳра Аҳмедова,
“Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+