Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиёти йўлида бирлашайлик

21.04.2022 18:04:45

Бугунги кунда бутун инсоният тинчлигига раҳна солаётган терроризм, экстремизм, диний қарама-қаршилик, ноқонуний миграция, одам савдоси,  ишсизлик, қашшоқлик сингари глобал муаммолар кучайиб бораётган бир даврда ёш авлод онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш долзарб вазифа саналади.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам мамлакатимиз келажаги соғлом ва ҳар томонлама уйғун ривожланган ёшлар қўлида деб ҳисоблайди. Дунёнинг турли минтақаларида учраётган зиддиятлар, беқарорлик ва ихтилофлар давом этаётган бир шароитда биз ёшларимизни, ўз фарзандларимизни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишимиз зарурлигини ёддан чиқармаслигимиз керак.

 “Адолат” СДП Уставида белгиланган Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш борасидаги демократик жараёнларни жадаллаштириш, Ўзбекистонда ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш борасида Ватанга садоқат билан хизмат қиладиган инсонларни тарбиялаш, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш, экстремизм, терроризм кўринишларига қарши кураш олиб бориш, динлараро бағрикенгликни, тинчлик ва барқарорликни тарғиб қилиш мақсадида ҳудудларда “Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиёти йўлида бирлашайлик” умумий шиори остида конференциялар ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ушбу мавзудаги илк тадбир жорий йилнинг 21 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасидаги Қорақалпоғистон давлат университетида ва Элликқаъла туманидаги болалар мусиқа ва саънат мактабида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаоллари, депутатлар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда жамоатчилик вакиллари, ўқувчи-ёшлар иштирок этган  учрашувда юртимиз тинчлигини асраш, фаровонлиги ва ободлигини таъминлаш, экстремизм ва терроризм иллатларига қарши курашиш, аҳоли, айниқса, ёшлар орасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатига, ушбу муаммоларни бартараф этиш юзасидан жамоатчилик фикрини ва таклифларини ўрганишга, натижаси бўйича таклифлар ишлаб чиқишга асосий эътибор қаратилди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов «Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат» деган муҳим ғоя негизида илгари сурилган юрт истиқболни белгиловчи тарихий ҳужжат яъни, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, шу билан бирга, келгусида ҳар бир фуқаро хаётида энг муҳим омилларни белгилаб, юртимизни обод ва фаровон мамлакатга айлантиришни мақсад қилган мазкур тарихий ҳужжатнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.

Шулардан келиб чиқиб, “Адолат” СДП томонидан “Ватан келажаги ёшлар қўлида!”, “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур”, “Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари” каби ижтимоий лойиҳалар амалиётга татбиқ қилиниб, улар доирасида ёшлар ўртасида турли акциялар, давра суҳбатлари, кўрик-танлов ва семинарлар ўтказиб келинаётгани алоҳида қайд этилди.

Семинарда Тараққиёт стратегияси ҳамда мазкур ҳужжатда кўрсатилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, миллий ғояни юртимизда яшаётган барча миллат ва элатлар, турли ижтимоий тоифалар вакиллари ўртасида кенг тарғиб этиш, бунёдкорлик руҳини ялпи ижтимоий ҳаракатга айлантириш, эртанги кунга ишонч туйғуларини кучайтириш, оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур ўрганиш борасида кенг кўламли ишлар хусусида сўз борди.

Тадбир давомида “Адолат” СДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, Пирназаров  Аллияр  Бердибай ўғли сўзга чиқиб, “Янги Ўзбекистон ёшлари – Учинчи Ренессанс яратувчилари” мавзусида бугунги кун ёшларининг фикр-мақсадлари, келажакдаги режаларини ва буни амалга ошириш борасида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва яратилётган шарт-шароитлар тоғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан савол-жавоб ва фикр-мулоҳазалар тингланиб, бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар  ва юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни асраш “Адолат” социал-демократик партиясининг дастурий мақсадлари ҳамда сиёсий платформаси билан ҳамоҳанг эканлиги таъкидланди.

Куннинг иккинчи ярмида “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Рахмонов Абдукамол Шодиевич Элликқаъла туманига ташриф буюриб Президентимиз ташаббуслари билан юртимиз бўйлаб ўткизилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Элликқалъа туманида жойлашган саънат коллежи атирофига мевали ва манзарали кўчат навларини экиб, сўнг ушбу саънат коллежида “Баркамол авлод” ёшлар ижодиёт маркази ўқувчилари томонидан ташкиллаштирилган “Тинчлик — менинг нигоҳимда” расмлар кўргазмасида иштирок этди.

Сўнг Элликқалъа туманида жойлашган ушбу саънат коллежида  “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси – инсон қадри  устуворлиги учун!” ққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўткизилиб, санъаткорлар иштирокида тинчликни ва тотувликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар билан концерт дастури ўтказилди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+