Янги қурилаётган уйлар талаб даражасидами?

16.12.2021 11:12:18

Бугун ҳудудларда аҳоли учун турар-жойлар қурилиши кенг қулоч ёзди. Хўш, янги бунёд этилаётган уйлар талаб даражасидами? Халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати Тўйдихон Алибоева айни шу савол билан жойларда бўлиб, қурилиш ишлари билан танишди.

Янги уйли бўлдик, дея қувонган айрим фуқароларнинг қувончи узоққа чўзилмай ишни таъмирлашдан бошлаётганидан кўз юмиш қийин. Шу сабаб давлатимиз томонидан бу борада талаб кучайтирилди. Бунёдкорлар зиммасидаги масъулият ортди. Депутатни қурилиш майдонида жамоатчилик назоратини олиб боришининг  сабаби ҳам шунда.

Туманда жорий йилда жами 720 та уй қурилмоқда. Жумладан, Туялас МФЙда 180 та уй барпо этиляпти. Қурувчилар билан мулоқотда Т.Алибоева янги уйларни замонавий архитектура талабларига қанчалик жавоб бериши ва ўз вақтида эгаларига топширилиши билан қизиқда.

Ўз ўрнида халқ вакили муаммоларни ҳам ўрганди. Молия муассасалари томонидан уй-жой учун ажратилаётган ипотека кредит маблағларини вақтида берилмаслиги, ишчи кучининг етишмаслиги қурувчиларни қийнамоқда. Иш берувчиларнинг таклифларига қарамай айрим ёшлар ҳамон ишлаш учун хорижий давлатларга йўл олмоқда. Наҳот улар ўз Ватанида ишлаш қанчалик ғурур эканини, ўз юртининг ободлигига ҳисса қўшиш завқини англаб етмасалар? Ахир янги барпо этилаётган уй-жойларда сизу биз яшаймиз.

“Адолат” СДП Андижон вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+