Янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидалари муҳокамасига бағишланган таҳлилий семинар ташкил этилди

20.04.2022 18:04:58

Жорий йилнинг 20 апрель санасида Ўзбекистон «Адолат» СДП сиёсий кенгаши Марказий аппарати йиғилишлари залида, Ўзбекистонда янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидалари муҳокамасига бағишланган таҳлилий семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари, «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ҳамда партиянинг ҳудудий, маҳаллий Кенгашлар ходимлари, депутатлари ва партия фаоллари ҳамда ОАВлари ходимлари иштирок этган мазкур тадбир Президент Ш.Мирзиёевнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича ўтказган видеоселекторидан келиб чиқадиган вазифалар ҳамда янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидаларида кўзда тутилган меъёрлар атрофлича ўрганиш ва ва таҳлил қилишга бағишланди.

Тадбирни Ўзбекистон «Адолат» СДП раиси ўринбосари Раҳмонов Абдукамол Шодиевич кириш сўзи билан очиб, аллақачон ҳаётимизнинг ажралмас, узвий қисмига айланиб улгурган йўл ҳаракати қоидалари тўғрисида тўхталиб, бу борада амалга оширилаётган ўзгаришлар, қабул қилинаётган қонунларнинг барчаси энг аввало халқимиз ва жамиятимизнинг тинчлиги, саломатлиги ва хавфсизлиги учун хизмат қилиши ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек тадбир давомида сўз олган Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходими Худейбергенов Қаҳрамон Пўлатович йўл ҳаракати қоидаларига беписанд муносабатда бўлаётган айрим кишилар томонидан содир этилаётган авариялар, арзимас бепарволик, қонунларга амал қилмаслик ортидан оламдан бевақт кўз юмаётган инсонлар, мусибатда қолаётган оилалар тўғрисида гапириб, барчани бирдек йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга чақирди.

Қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар тариқасида ўтган тадбир сўнгида бундай таҳлилий семинар тренингларни мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

«Адолат»СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+