Янгиариқда байрам шукуҳи

30.08.2021 11:08:11

Маълумки, мамлакатимизнинг  барча гўшаларида  Мустақиллигимизнинг қутлуғ  30 йиллик шодиёнаси кўтаринки руҳда кутиб олинмоқда.

Бу борада “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши фаоллари ҳам фаолликни қўлдан бермай  жойларда бўлиб,  юртдошларимизга байрам кайфиятини улашмоқда.

Куни кеча  партия ташаббуси билан  Янгиариқ туманидаги “Истироҳат” боғида   “Истиқлолнинг 30 ёши: имконият ва орзулар калити”  мавзусида байрамона  тадбир ташкил этилди.  Тадбирга партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари, туман аҳолиси ва оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Тадбир даставвалида,  мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва унда  “Адолат” СДПнинг ташаббускорлиги ҳам муносиб аҳамиятга эга бўлаётгани ҳамда партия томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида эътироф этилди.

Сўзга чиққан партия фаоллари томонидан иштирокчиларга байрамона тилаклар билдирилди ва  жорий йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга даъват этилди.

Шундан сўнг, туман Маданият бўлими санъаткорларининг дилтортар  куй -қўшиқлари  янгради,  туман болалар мусиқа ва санъат  мактаби ўқувчиларининг  ижодий  чиқишлари  иштирокчиларга кўтаринкилик бағишлади.

Тадбир сўнгида  партия фаолиятидаги алоҳида хизматлари учун партия  вилоят Кенгашининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари  тақдим этилди.

 

                                                                                                             Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                               Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+