Янгиликлар 1933
Янгибозорлик депутатимиз болажонларни хурсанд қилди
Маълумки, партиямиз фаоллари, депутатлари ташаббуси билан ҳомийлик ва саховат ишлари қизғин тус олмоқда.
Айниқса, партия томонидан ҳафтанинг ҳар сешанба куни “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида сайловчилар билан олиб борилаётган яккама-якка мулоқотлар ўзининг самарали натижасини бераётгани билан қувонарлидир.
Бу масалада ўз бурчига садоқатли янгибозорлик партиядошларимиз ҳам фаолликни қўлдан беришмаяпти.
Туман Кенгаши депутат М.Қўчқарова туман марказидаги 22-сонли МТТга ҳомийлик қилиб, уларни кўпдан қийнаб келаётган муаммосини бартараф этди. Яъни жажжи болажонлар учун овқатланиш хонасига гилам олиб берди ва МТТ жамоасини ҳамда болажонларни хурсанд қилди.
Ҳар бир кунини сайловчиларининг дарди билан яшашга, уларнинг кўнгилларини тоғдек кўтаришга бағишлаган М.Қўчқарованинг саъй-ҳаракатлари партиямиз фаолиятини жадаллаштириш орқали сайловчиларимиз сонини ортиб боришига хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида юртимиз фаровонлигининг кафолатидир.
Шуҳрат ХУСИНОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Янгибозор туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг