Янгиликлар 1187
Янгибозорлик саховатпеша депутатларимиз сайловчилари ҳузурида
Аввал хабар берганимиздек, партиямизнинг фаоллари, депутатлари “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” доирасида фаолликни янада кучайтиришмоқда.
Улар сайловчилари орасида бўлиб дарду ташвишларига малҳам бўлишмоқда.
Шу ўринда, янгибозорлик депутатимиз Малика Қўчқарованинг саховатпешалиги намуна бўлаётгани билан қувонарлидир.
Депутатнинг сайловчилари билан бу галги учрашуви ҳам самарали ташкил этилди.
Депутат сайловчиларнинг бир қатор муаммоларини эътиборга олиб, депутатлик сўровлари орқали бартараф этишга киришди.
Учрашувлар давомида депутат томонидан “Аёллар дафтари” рўйхатида турган бир гуруҳ аёлларга озиқ-овқат ва кийим -кечаклар тарқатилди.
Ҳамюртларимиз бундай эътибордан мамнун эканликларини ҳамда давлатимиз томонидан яратилаётган шароитлардан тез кунларда энг фаол аёл, энг фаол фуқаро ва энг ўзига тўқ оилалар сафидан жой олишларига ишонч билдиришди.
Туманимизда бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Шуҳрат ХУСАИНОВ,
“Адолат” СДП Янгибозор туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг