Янгича тартибда бошланган ўрганишлар давом этмоқда

28.05.2021 11:05:52

Жорий йилнинг 27-30 май кунларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари мавжуд муаммоларни ўрганиш, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиш мақсадида ҳудудларда бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Полвонов ҳам шу мақсадда вилоятимизнинг Пастдарғом ва Нуробод туманида бўлди.

Шуҳрат Полванов дастлаб ҳар икки ҳудудда ҳам Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий  ривожлантириш, бу борада жойлардаги мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечими борасида йиғилиш ўтказди.  

Бизни кузатиб боринг. Ўрганишлар юзасидан батафсил маълумотларни кейинги ахборотларимизда бериб борамиз.  

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+