Янгийўлда янги БПТ

05.03.2021 19:03:06

“Адолат” СДП Янгийўл тумани  Кенгаши туман тиббиёт бирлашмасида “БПТлар фаоллигини ошириш - устувор вазифа” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида партиянинг Халқ депутатлари Янгийўл тумани депутати Шухрат Махмудов, тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ж.Асатуллаев, фаоллар, депутатлари, мазкур муассаса жамоаси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Депутат Ш.Махмудов “Адолат” СДП сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар, ҳаётга татбиқ этилаётган партия лойиҳалари, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш доирасида партия томонидан олиб борилаётган ишлар, бошланғич партия ташкилотларнинг фаоллигини ошириш ва бошқа қатор масалалар юзасидан ўз фикрларини  билдирди.

Тадбирда мазкур муассасанинг  йигирма беш нафар ходимининг аризалари инобатга олиниб,  партия аъзолигига қабул қилинди. 

 

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+