Янгийўлда ёш Конституция билимдонлари беллашдилар

14.11.2022 09:11:25

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент вилояти Янгийўл туман Кенгаши томонидан партиянинг «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 30 йиллиги муносабати билан «Конституция билимдони» кўрик-танловининг Янгийўл туман босқичи ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини билиш, уларга амал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Партия томонидан анъанавий равишда ўтказиб келинаётган «Конституция билимдони» кўрик-танлови ҳам айни шу мақсадларни ўзида мужассам этади.

Кўрик-танлов адолат мезонларига амал қилинган ҳолда белгиланган низом асосида ўтказилди. Унда иштирокчилар ўзларини таништириши, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини билиш даражаси бўйича саволларга жавоблар бериши ва  "Партия менинг нигоҳимда" деб номланган 3 та шарт бўйича ўз иқтидорлари ва билимдонликларини кўрсатишди шарт сифатида белгиланган. Шунингдек, иштирокчининг ўзини таништириши, саҳнада маданиятига амал қилиши ҳамда нотиқлик маҳоратига аҳамият берилди. Қатнашчилар ҳар бир шарт бўйича ўз чиқишларини якунлагандан сўнг, ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилиб, очиқ овоз бериш йўли билан ҳаққоний баҳоландилар.

Кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра 1-ўринни туманнинг 40-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Бехруз Умаралиев қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланмага эга бўлди.

Тадбир якунида иштирокчилар партиянинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+