Янгиликлар 1258
Янгиланган Конституция – фаровон ҳаётимиз кафолати
Шу кунларда юртимиз ҳаётида сиёсий жараёнлар кечмоқда.Ўзбекистон Республикаси Конституциясига турли таклифлар билдирилмоқда. Юртдошларимизнинг конституциявий ислоҳотларда фаоллигини ошириш мақсадида, жойларда учрашувлар, давра суҳбатилар ташкил этилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 20 июнь куни Урганч шаҳрида бўлиб ўтган “Инсон-жамият-давлат” конституциявий тамойилини амалга ошириш: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида онлайн ва оффлайн бўлиб ўтган халқаро конференция ҳам мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини мукаммал кўзловчи, конституциявий ислоҳотларни амалга оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.
Шунингдек, “Давлат- инсон учун” ва “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилади” тамойилини ҳаётга татбиқ этиш бўйича миллий ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш, мазкур тамойилларни конституциявий қонунчилик ва амалиётда мустаҳкамлаш борасида чуқур асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ғояси илгари сурилгани мамлакатимиз тараққиёти учун энг муҳим масала ҳисобланиб, юртдошларимизни конституциявий фаолликка чорлади.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳот, “Янги Ўзбекистонга –янгиланган Конституция” лозим , деб ҳисобланаётган аҳолининг кенг қатлами ва сайловчилар амри, хоҳиш иродаси, замон талаби эканлигини эътироф этиш жоиз.
Янгиланаётган Конституция “Адолат” СДП сайловолди дастурида илгари сурилган асосий масалалар, илғор ғоялар билан ҳамоҳанг экани партия фаолларининг зиммасига янада кучли масъулият юклади деса, муболаға эмас.
Жумладан, партия Сайловолди дастурининг “Халқ номидан, халқ учун ва халқ манфаатлари йўлида хизмат қиладиган адолатли жамият қурамиз” бўлимида партия кучли, эркин ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш, “халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилмоғи керак” деган ғоя асосида халқ ҳокимияти тамойилини изчил амалга ошириш, парламентаризмни ривожлантириш, парламент демократиясининг замонавий институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида вакиллик органларининг ролини кучайтириш-мамлакатни демократик янгилашнинг муҳим йўналиши, деб ҳисобланган.
Партия “инсон унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият”лиги тўғрисидаги конституциявий тамойилни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали таъминлашда зарур бўлган “давлат ва жамият томонидан инсон қадр-қиммати ҳимоя этилиши ва ҳурмат қилиниши лозим”лиги тўғрисидаги янги тамойил билан тўлдириш зарур, деб ҳисоблангани конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш, Конституциямизни янги таҳририни барпо этилишида муносиб ўрин тутганини қайд этиш жоиздир.
Айни кунларда Янги Ўзбекистонимиз тараққиёти учун энг муҳим бўлган янгиланган Конституциянинг барпо этилишида партиямиз фаоллари билан ҳамжиҳатликда ҳамюртларимиз орасида бўлиб, Конституциямизга ўзгартиришлар киритилаётгани тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар муҳокама этилмоқда, фуқароларнинг юртимиз тақдири учун дахлдорлик туйғулари юксалиб бораётганини, уларнинг ҳаётий ва халқчил, яшаш фаровонлигига хизмат қиладиган таклифларида кўриш мумкин.
Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш ғояси шиддат билан бораётган бир пайтда ҳамфикр ва маслакдош бўлиб, янгиланаётган Конституциямизни тақдири учун бир ёқадан бош чиқариб, муносиб ҳиссамизни қўшишимиз тақозо этилади.
Тоҳиржон Палвонов,
“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси,
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология
илмий-амалий тиббиёт маркази, Хоразм вилоят филиали директори,
вилоят Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг