Янгиланган Конституция – фаровон келажак учун муҳим ҳуқуқий асос

07.07.2022 15:07:48

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига фуқароларнинг таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазаларини ўрганишга бағишланган “Янгиланган Конституция – фаровон келажак учун муҳим ҳуқуқий асос” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди.

бух2_7

Хусусан, Олот туман Кенгаши томонидан “Бўрибек Чандир” МФЙда, Шофиркон туман 2-МТТда, Вобкент туман “Хайработ” МФЙда, Бухоро шаҳар “Варахша” МФЙда, Бухоро туман 2-умумтаълим мактабида, Когон туман “Сарой” ҚВПда, Қоровулбозор туман Электр тармоқлари бўлимида, Ромитан туман Статистика бўлимида, Қоракўл туман “Шакарбек” МФЙда, Жондор туман “Денов” МФЙда муҳокама учрашувлари бўлиб ўтди. 

Учрашувларда қонун лойиҳаси хусусида батафсил сўз юритилди, нормаларнинг мазмуни ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди. Фуқаролар томонидан катта қизиқиш билан тингланиб, якунида таклифлар билдириди ва билдирилган таклифлар муҳокама этилди. 

Бу борадаги учрашувлар вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+