Янгиланган Конституция – тараққиёт учун хизмат қилади

04.07.2022 10:07:13

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига фуқароларнинг таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган қатор тадбирлар “Адолат” СДП Бухоро вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан маҳаллалар бўйлаб ўтказиб келинмоқда.

бухоро1_1

Хусусан, Қоракўл туман Кенгаши томонидан 2-ДМТТда, Қоровулбозор тумани 18-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида, Когон тумани “Сараён” МФЙда, Жондор тумуни 2-МТТда, Бухоро шаҳри “Наврўз” МФЙда, Вобкент тумани “Хайрхуш” ҚОПда, Пешку тумани “Гулистон” МФЙда, Ромитан тумани “Боғча”МФЙда, Шофиркон тумани  “Саврак” МФЙда, Бухоро тумани “Саховат” МФЙда, Ғиждувон тумани “Тарханон” МФЙда, Когон шаҳар “Бобур” МФЙда, Олот тумани “Ёшботир” МФЙда конституцияни такомиллаштиришга бағишланган тадбирлар ташкил этилди.

Ташкил этилган ушбу тадбирларда фуқаролар томонидан конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлар айтилиб, муҳокама этилди.

Савол-жавоб ва мунозараларга бой бўлган тадбирларда фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, конституциявий комиссияга етказиладиган бўлди.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+