Янгиликлар 2028
Янгиланишлар эҳтиёжи
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши бу жуда яхши қарор деб ҳисоблайман, чунки олдин декабрь ойида бўлиб ўтган сайловларда ўзимиз гувоҳи бўлганмиз нафақат сайлов коммисияси ходимлари балки сайловчиларга хам бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқарарди.
Қишнинг совуқ изғирин кунлари, ундан ташқари куннинг қисқалиги хотин-қизларимизга кўплаб қийинчиликлар туғдирарди. Жуда яхши таклиф. Мен буни шу юрт фарзанди, сайловчи сифатида қўллаб-қувватлайман ва узоқни ўйлаб қилинган иш, деб ҳисоблайман.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Сайлов қонунчилигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишни таъминлашга мустаҳкам ҳуқуқий замин яратди.
Азиз ХАИТОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши мутахассиси
Фикрингизни қолдиринг