Янгиликлар 4150
Янгиқўрғон туманида митинг бошланди
29.09.2019 18:09:12
Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги “Бешбулоқ” ўйингоҳида ўтказилаётган “Адолат — ҳар бир инсон учун!” шиори остидаги митинг бошланди.
Партия Марказий аппарати ходимлари, экспертлар, суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида ўтаётган митингда суд-ҳуқуқ соҳасида йиллар давомида эътибор қаратилмасдан йиғилиб қолган муаммоларни, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида партия олдида турган устувор вазифалар ҳақида юртдошларимизга тўлақонли маълумотлар етказилмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг