Ярмаркаларда шароитлар етарли эмас

24.04.2020 13:04:29

Кўпгина жойларда ташкил этилаётгани каби Шайхонтоҳур туманининг «Кўкча», «Гулзор» МФЙларида ҳам озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилмоқда. Бироқ депутат Дилдора Исломованинг таъкидлашича, ушбу ярмаркаларда ўрганишлари давомида аниқланган камчиликлар, жумладан, ҳаридорлар учун етарли шарт-шароитлар яратилмаганлиги маълум бўлган. Бу эса мазкур маҳаллаларда ташкил этилган ярмарканинг шунчаки хўжакўрсинга қилинганлигини англатмоқда.

Шунингдек, депутат Д.Исломова «Кўкча» МФЙдаги Гулзор кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар атрофидаги томорқаларни тартибга солиш, ишлов бериб, экинлар экиш зарурлигини айтди. Бу бўйича кўп қаватли уйлар аҳолисига ўзининг тегишли тавсияларини берди. Бугунги карантин шароитида томорқалардан унумли фойдаланиш зарурлиги, давлатимиз томонидан қабул қилинган қонун ва қарорларда ҳам айнан томорқалар ишини юргазиш долзарб ва муҳим вазифага айланганини мисоллар тариқасида келтириб ўтди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+