Янгиликлар 1113
Яшаш хонадонида иш билан банд бўлиш мумкинми?
Ҳа, бу Жалақудуқда ўз тасдиғини топяпти. “Адолат” СДП фаоллари томонидан МФЙларда аҳоли бандлиги жамоатчилик назорати тартибида ўрганилганда томорқадан самарали фойдаланиш ҳисобига фуқароларнинг бандлиги таъминланаётганига гувоҳ бўлинди.
Жумладан, Наъмуна МФЙ раиси Вилоятхон Ўринованинг айтишича йил бошида МФЙда 30 та яқин ишсиз фуқаро аниқланган. Берилган имтиёзли кредитлар ва аҳолининг ўз маблағи ҳисобига 14 та хонадонда иссиқхона ташкил этилди, 12 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида иш бошлади. Натижада ишсизлар сони кескин камайди.
Бўрибой Умаров гулчилик билан шуғулланади. Яқинда томорқасида иссиқхона ҳам ташкил қилди. Натижада 2 та иш ўрни яратилди. Улар етиштирган қулпунайларнинг мазаси оғзингизда қолади. Дастлабки ҳосилнинг ҳар бир килограмми 150 минг сўмдан сотилди. Энди даромад қандай бўлишини ўзингиз ҳисобланг.
63 ёшли Одинахон Ҳасанова 2 та иссиқхонада лимон етиштирмоқда. Оила эҳтиёжидан ортгани бозорда сотилмоқда. Мана сизга - тадбиркорлик, иш қидириш ўрнига яшаш хонадонида иш билан банд бўлаётганлар.
Нилуфар Йўлдошева,
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ижрочи котиби.
Фикрингизни қолдиринг