Янгиликлар 1250
“Яшил макон” лойиҳаси Жондор туманида
Маълумки, Президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ҳаётга тадбиқ этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимиз бўйлаб кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида юртимиз ҳуснига хусн қўшилиб, маҳалларимиз янада янгича чирой касб этмоқда. Лойиҳа доирасида вилоятимиз бўйлаб, партия шаҳар ва туман Кенгашлари ҳамда депутатлар томонидан маҳалла кўчалари, боғу-роғлари ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.
Куни кеча лойиҳа доирасида “Адолат” СДП Жондор туман Кенгаши ҳамда “Ёш адолатчилар" қаноти аъзолари томонидан тумандаги “Манқуфи” МФЙ “Манқуфи” қишлоғида амалга оширилган ишлар ҳам фикримизнинг яққол исботидир. “Манқуфи” қишлоғида партиямиз фаоллари ташаббуси билан кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда қишлоқ кўчаларининг йўллари бўйига 200 та манзарали ва 300 та мевали дарахт кўчатлари экилиб, маҳалланинг обод ва кўркам қиёфага келишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.
Дарҳақиқат, дарахт экиш улуғ ва савобли иш бўлиб, киши эккан дарахти бошқалар томонидан истеъмол қилинса ҳам, гарчи ўша дарахт вақт ўтиб ўзга одамнинг мулкига айланса ҳам, унинг ҳаққига савоб ёзилиб турилар экан. Бунинг сабаби шуки, дарахт кўчатини яхши ният билан эккан киши ҳаёт фаровонлиги, инсонлар манфаат олишлари, экологик тизимни асраш, қолаверса табиатнинг янада кўркам бўлиши учун ўз ҳиссасини қўшди.
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг