Янгиликлар 1400
Яшил макон сари ̶ яна бир қадам
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселекторда жамоатчиликка мурожаат қилган ҳолда, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида барчани фаол иштирок этишга чорлаган эди.
Мазкур лойиҳа доирасида "Адолат" СДПдан сайланган Амударё тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи ҳам жонбозлик кўрсатган ҳолда, сояли ҳудуд яратиш мақсадида тумандаги "Қипчақ" ОФЙ ҳудудидаги бўш ерларга кўчат навларини экишди.
Уюшқоқлик ва юқори савияда ташкил этилган ҳар бир иш албатта кун келиб ўз натижасини бериши аниқ. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни обод қилишга ва уни келгуси авлод учун ҳам асраб авайлашга, барчамиз бирдек масъулмиз.
Мансур Уразбаев,
Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши депутати.
Фикрингизни қолдиринг