Янгиликлар 2305
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас
Жорий йилнинг 2 февраль куни Президентимиз раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Шунингдек, Президентимиз ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида бошланган дарахт кўчатларини экиш ишларида «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов бошчилигида вилоят ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, кенгаш боғига 20 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Бундан кўзланган асосий мақсад туман ва шаҳарларда ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш бўлиб, ҳудудни яшил маконга айлантиришда ташаббускорлик кўрсатиш бўйича партиямиз томонидан эътиборни янада кучайтиришдан иборатдир.
Видеоселекторда Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас». Дарҳақиқат, яшаб турган жойимизни озода сақлаб, биздан кейинги авлод ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун бугун биз табиатга меҳр ва эътибор берсак келажак авлод ҳам муносиб экологик шароитда яшайди. Бунинг учун биздан талаб қилинадиган биргина нарса, табиатни тоза-озода сақлаган ҳолда ер ва сув ресурсларини, экологик тизимни асраш ҳамда дарахт кўчатларини экиб, боғ яратишдир.
«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг