Янгиликлар 1071
Ёрдам пуллари топширилди
22.08.2022 11:08:05
Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига Нукус шаҳридаги 9-сонли “Әжинияз» сайлов округидан номзод Зоркина Галина Александровна ўз сайлов ҳудудида жойлашган маҳаллаларга ташриф буюриб, аҳолининг муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида бирқанча ижобий ишлар амалга оширмоқда.
Ана шундай эзгу ниятда номзодимиз Галина Александровна ўз сайлов ҳудудида жойлашган «Нәўпир» маҳалла фуқаролар йиғинига келиб кам таъминланган 7 та оилага ёрдам пулларини топширди.
Учрашув якунида фуқаролар номзоднинг натижали ва самарали иш фаолиятидан мамнун бўлишиб, номзодимизга ўз самимий тилаклари ва миннатдорчиликларини билдиришди.
Бахадыр ЖУЗБАЕВ,
«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг