Янгиликлар 1562
Ёруғ келажакнинг эзгу мақсадлари бизни бирлаштирди
Адолат» СДПнинг «ВАТАН КЕЛАЖАГИ ЁШЛАР ҚЎЛИДА» лойиҳаси доирасида «КОНСТИТУЦИЯ БИЛИМДОНИ» кўрик-танлови ўтказиш бугун яхши анъанага айланганлиги халқимизнинг сиёсий ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир.
Мазкур кўрик-танлов ҳеч кимга қарам бӯлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бӯлиб келмоқда.
Шу муносабат билан танловнинг Яккасарой тумани босқичи Тошкент Тўқимачилик енгил саноат лицейида билимдонлар ўртасида бўлиб ўтди. Кўрик-танлов «Адолат» СДП Низоми ва Сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалар ҳамда мамлакатимизнинг Конституцияси ва қонунларини кенг тарғиб қилиш , ёшлар ўртасида ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни янада такомиллаштириш, бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда «Адолат» СДП дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.
Танловда Бахтиярова Хумора Равшан қизи ғолибликни қўлга киритиб шаҳар босқичига йўлланма олди. Танлов ғолибасига «Адолат» СДП томонидан фахрий ёрлиқ эсдалик совғалари топширилди.
Ёшларни ёруғ келажакка ишончини орттириб, эзгу мақсадларга бошлаб борувчи ушбу танлов жамият ривожида катта аҳамиятга эга.
“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг