Янгиликлар 1727
“Ёш адолатчи” волонтёрлар яна маҳаллада
Андижон давлат тиббиёт институтидаги “Ёш адолатчилар” партия ғояларини жамоатчилик орасида тарғиб қилиш ва тиббий маданиятни юксалтиришда доим фаол. Аҳолининг соғлом турмуш тарзига риоя қилиши, тўғри овқатланиши, карантин қоидаларига амал қилишлари бўйича “Ёш адолатчи” волонтёрларнинг навбатдаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари Андижон туманида ўтказилди.
“Янги йўл”, “Баҳор”, “Мустақил юрт”, “Ҳовузбўйи” кўчаларидаги 80 дан зиёд хонадонларга кириб борган бўлгуси шифокор сафдошларимиз тиббий маданият ва коронавирусдан сақланиш хусусида тушунча бердилар. Мазкур мавзулар қайд этилган тарқатма материалларни тарқатдилар. Шунингдек, коронавирусга қарши эмлаш, вакцинация жараёнлари борасида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ўз ўрнида фуқаролар билан суҳбат давомида уларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон
шаҳар кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг