«Ёш адолатчилар» форуми бўлиб ўтади

12.07.2021 20:07:36

Жорий йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан «Ёш адолатчилар» форуми ўтказилади.

Форумни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг онгини интернет ва ижтимоий тармоқларда турли ёт ғоялар таъсирида "заҳарланиш"идан ва “ёвуз” кучлар томонидан эгаллаб олинишидан ҳимоя қилиш ҳисобланади. Форум доирасида партиянинг Ўзбекистон ёшларига мурожаатини эълон қилиш режалаштирилган.

Мазкур форум Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати биносида 14 июль куни соат 14:30 да бошланади. Унда Республика бўйлаб барча ёшлар қуйидаги ZOOM ҳаволаси орқали онлайн қатнашишлари мумкин:
https://us02web.zoom.us/j/9285929990?pwd=SDdtbC9RN3NzVGFCeFYrc1g1NjBUZz09

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+