«Ёш адолатчилар» куч синашдилар

08.06.2021 14:06:15

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва спортга жалб этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Андижон давлат тиббиёт институтида “Спорт билан соғлом ҳаётга” шиори остида “Ёш адолатчилар” иштирокида ўтказилган мусобақаларда бу ўз ифодасини топди.

Спорт барчага бирдек севимли машғулот. Иштирокчиларнинг дадил ҳаракатлари ҳам буни кўрсатди. Айниқса, мини футбол спорт тури бўйича мусобақалар олқишлар остида ўтди.

Стол тенниси ихлосмандлари ҳам кичик майдон атрофида бирлашдилар. Тўпни маҳорат билан ўйнатаётган  ёшлар эпчиллик билан ҳаракат қилдилар. Ўйин қизиб кетгани боис очколар ҳисобланмади ҳам. Демак, дўстлик ғалаба қозонди.

Ўткирбек АРЗИҚУЛОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

шаҳар кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+