“Ёш адолатчилар” – ёш полвонлар даврасида

12.07.2021 11:07:31

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси миллий спорт турларимиздан саналган белбоғли кураш спорт турини мамлакатимизда кенг оммалашишида кўмакчи бўлаётгани айни ҳақиқат.

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда “Адолат” СДП ўртасида имзоланган меморандумга асосан доимий ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган.  Куни кеча “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти Тошкент вилояти кенгаши раиси Сардор Дастиров, Чирчиқ шаҳар туризм ва спорт бўлими мутахассиси, партиянинг фаол аъзоси Муҳаммадали Анваровлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида белбоғли кураш бўйича ёшлардан таркиб топган миллий терма жамоанинг халқаро мусобақаларга муносиб тайёргарлик  кўриш мақсадида ўқув-машғулотларга тўпланган ёш полвонлар билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашувда “Ёш адолатчилар” қаноти Тошкент вилояти кенгаши раиси Сардор Дастиров бугун Президентимиз раҳнамолигида ёшларимиз учун яратилаётган кенг кўламли имкониятлар яратилаётгани ва бундай юксак эҳтиром ва эътиборга жавобан ёшларимиз ҳам тинимсиз ўқиб-изланиши, спортда бўладими, бошқа соҳадами, доимо янгиликларга интилиб яшаши хусусида таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомида спортчилар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлари билан ўртоқлашди.        

  

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+