Янгиликлар 1659
Ёш адолатчимиз "KİBATEK" халқаро мукофоти билан тақдирланди
Аввал хабар берганимиздек, Гурлан туманидаги 33-сон умумтаълим мактаби немис ва инглиз тили фани ўқитувчиси, Ўғулнур Атаева ёш бўлишига қарамасдан бир қатор ютуқларга эришиб келаётгани қувонарли бўлмоқда.
Ёш адолатчимиз яқиндагина Халқ таълими аълочиси кўкрак нишони билан тақдирлангани тўғрисидаги хушхабар оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет тармоқлари орқали тарқалган эди.
Ўғулнур Атаева жорий йилнинг 6-9 август кунлари Туркия давлатининг Истамбул шаҳрида ўтказилган “Туркия II – Адабиёт кунлари-2021” анжуманида қатнашиб, анжуман анталогиясида ижод намуналари жой олди ва "KIBATEK INTERNATİONAL LİTERATURE PRİZE-2021" мукофоти билан тақдирланди.
-Ватанимни чинорга қиёслайман - дейди Ўғилнур Атаева ОАВларга берган итервьюсида.– Чинор маҳобатли бўлгани учун буюк эмас. Чинор узоқ умр кўргани учун ҳам буюк эмас. Чинор, қандай шамол эсишидан, қачон эсишидан, қаёққа қараб эсишидан қатъий назар, қилт этмай тургани учун буюкдир. Туркия давлати томонидан Ўзбекистонимни мадҳ этиб ёзган “Чиноримсан, Ватаним” номли китобимни 1000 нусхада чоп этиб, юксак баҳолаб, ушбу мукофотга лойиқ топганидан қувончим ичимга сиғмаяпти. Бундай ютуқларни қўлга киритишимга ишонч ва шижоат бағишлаган, қўллаб-қувватлаб турган халқимдан, партиямдан миннатдорман. Туркиядан қайтишим билан мукофотимни олиб партия Хоразм вилоят Кенгашига бораман ва қувончимни бирга баҳам кўраман.
Бир сўз билан айтганда, Ўғулнурдек билимга чанқоқ, ёниқ юракли, янгича дунёқарашли ёш адолатчиларимизнинг камолат сари олға бораётгани, Янги Ўзбекистонимизнинг тараққиёти ва келажаги учун ҳизмат қилиши шубҳасиздир.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг