Ёш депутат биринчилардан бўлиб қон топшириш акциясида иштирок этди

28.05.2021 11:05:28

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон!”  донорлик хайрия акцияси анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб этишга қаратилган мазкур акция орқали соғлом, донорлик қила оладиган инсонлар эзгу ишга ҳисса қўшишлари мумкин.

Партиянинг Фарғона вилоят Кенгаши бош мутахассиси, халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Бунёд Аҳмадалиев  акцияда  биринчилардан бўлиб, фаол иштирок этди. 

 Сиз ҳам иштирок этинг!

“Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+