Ёш ҳунармандга сартарошхона жиҳозлари топширилди

03.08.2021 14:08:09

Фарғона тумани “Мозортаги” МФЙ, Саховат кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Одинахон Ортиқова 1996 йилда туғилган ўғли Беҳзод Тешабоевнинг сартарошлик касби билан шуғулланиши учун зарур жиҳозлар билан таъминлашларини сўраб мурожаат қилган. Лекин унга пайвандлаш дастгоҳи берилган.  

Фуқаро дастгоҳни алмаштириб берилиши юзасидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Озодахон Дадажонова, Файзулло Мирзаевлардан кўмак сўраган.

Масала ижобий ечим топди. О.Ортиқовага туман ҳокими Шуҳрат Мўминов  томонидан "Ёшлар дафтари" жамғармаси ҳисобидан сартарошлик жиҳозлари топширилди.  

 Н.КАРИМОВ,

   "Адолат" СДП Фарғона туман Кенгаши раиси    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+