Янгиликлар 1774
Ёш тадбиркор сафимизга қўшилди
Гулчеҳра Файзуллаева Сирдарё вилоятидаги ёш тадбиркорлардан бири. У 2018 йилдан буён “Гули модалар дунёси” МЧЖ раҳбари сифатида фаолият юритиб келади ва ўттиз нафар ходимдан иборат жамоага раҳбарлик қилади. Депутат аёл бўлиш истаги унинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ифодалади.
Шу мақсадда у Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгашига мурожаат қилиб партияга аъзо бўлиш учун ариза топширди. Гулчеҳра ёш бўлсада жамоа билан ишлаш маҳорати, етакчилик ва раҳбарлик қобилияти, юксак марраларни кўзлайдиган салоҳияти боис партиянинг вилоят Кенгаши томонидан алоҳида эътироф этилди.
Тадбиркор аёлнинг Сайҳунобод туманидаги иш жойига борилиб партияга аъзолик гувоҳномаси тантанали топширилди. Эндиликда Гулчеҳра Файзуллаева нафақат партия балки “Адолатли аёллар” клубининг аъзоси ҳамдир.
Сафимизга ҳуш келибсиз, Гулчеҳра!
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши
Фикрингизни қолдиринг