Янгиликлар 1612
Ёш танламас ақлли ўйин
Ақл гимнастикаси дея таъриф бериладиган шахмат ўйини ёшларни фикрлашга, чуқур ўйлашга, изланишга, ҳар қандай вазиятда тўғри йўл топа олишга ва қатъий қарорга келишга ўргатади.
“Адолат” СДП Бўстонлиқ туман Кенгаши ташаббуси билан туман Марказий кутубхонасида партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида “Наврўз” маҳалла аҳолиси фуқаролари учун шахмат, шашка бўйича мусобақа ташкиллаштирилди.
Ушбу мусобақада ёшлар ва кексаларнинг фаоллигига алоҳида эътибор қаратилди.
Қизғин ўтказилган мусобақа якунида 1-ўринни Баходир Раҳимов, 2-ўринни Дилноза Хаитбоева, 3-ўринни Асадбек Убайдуллаевлар қўлга киритишди.
Ғолиб ва совриндорлар партиянинг туман Кенгаши раиси Акром Сайдалиев томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Фотима САТТОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг