Ёшлар бандлиги бўйича ўрганиш натижалари амалиётга йўналтирилди

02.02.2021 22:02:42

Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияга депутатлар, корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессия кун тартибида  Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган  Мурожаатномасидан келиб чиқиб белгилаб олинган вазифалар ҳамда  туманда олиб борилаётган ишлар  тўғрисидаги масала кўрилди.   

Шунингдек, Давлатимиз Раҳбарининг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан ўтказган учрашувида белгилаб берилган вазифалар ва топшириқлар ижроси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ташкил этилган “Ватан келажаги  ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида партиянинг Янгиариқ туман Кенгаши томонидан бир қатор ўрганиш ишлари олиб борилгани  ва натижалар тўғрисидаги масала кун тартибида муҳокама этилди.

Кун тартибидаги ўрганиш натижалари юзасидан Ўзбекистон ёшлар агентлиги туман бўлими раҳбари, партия фаоли Қувондиқ  Хакимовнинг маърузаси тингланди.

Таъкидланганидек, сиёсий партияларнинг  ёшлар билан ишлаш аҳволини тубдан ўзгартириш, ва соҳадаги ишларнинг самарадарлигини ошириш, уюшмаган ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Янгиариқ туман Кенгаши депутатлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ўзбекистон ёшлар агентлиги  туман бўлими, туман аҳолига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда белгиланган ҳудудларда ҳамда маҳаллалар кесимида пандемия сабаб вақтинча ишсиз қолган  ёшларни қишлоқ-хўжалик, ишларига қизиқиш кўникмасини шакллантириш орқали иш бандлигини таъминлашга қаратилган барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шундан сўнг, ўрганиш натижалари тўғрисидаги маълумотдан келиб чиқиб, сессия қарори лойиҳаси ўқиб эшиттирилди.

Унда  кун тартибидаги масала юзасидан  Ўзбекистон ёшлар агентлиги туман бўлими раҳбари, партия фаоли   Қувондиқ  Хакимовнинг  ўрганиш натижалари  тўғрисидаги  ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Ўн кун муддатда Ўзбекистон  Ёшлар агентлиги туман бўлими раиси Қ.Ҳакимов ва депутатлар билан биргаликда камчиликларни бартараф этишга  қаратилган алоҳида чора-тадбирлаш ишлаб чиқиш ҳамда идора-ташкилотлардан  бир нафар ёш ходимни тизимли равишда масъул қилиб қўйиш ҳамда ушбу ташкилотларда фаолият юритаётган ёш ходимларнинг  (18-30)  рўйхати иловага асосан, 18 январ куни ҳамда ҳар чорак якунига қадар Ўзбекистон Республикаси  ёшлар ишлари агентлиги Янгиариқ туман бўлимига тақдим этиб бориш вазифаси юклатилди.

2021 йилда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар даастурида амалга оширилиши режалаштирилган вазифаларни тўлиқ ҳамда сифатли бажарилишини таъминланишини туман ҳокимининг ўринбосарлари дастурида белгиланган  вазифаларни масъул этиб белгиланган ташкилотлар зиммасига юклатилди.

Туман бандликка кўмаклашиш маркази Д.Матяқубов зиммасига туманда ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш юзасидан алоҳида чора-тадбирлаш ишлаб чиқиш ва ҳар ой якуни билан Халқ депутатлари туман Кенгашига маълумот тақдим этиб бориш  вазифаси  топширилди.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари  Янгиариқ туман Кенгашининг доимий коммиссиялари зиммасига юклатилди.

Қарор лойиҳаси бир овоздан қабул қилинди ва амалиётга йўналтирилди.

Сессияга масала киритиш давом этмоқда.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                   Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                         Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

   

    

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+