Янгиликлар 1577
“Ёшлар дафтари”даги ёшлар нима билан банд?
Яқиндагина Халқ депутатлари Пастдарғом тумани Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўрнига 11-сонли “Алишер Навоий” округидан депутатликка сайланган Гулфиниса Кучкарова сайловчилари билан учрашув ўтказди. Сайлов округи ҳудудидаги “Фурқат” маҳалла фуқаролари йиғинида бўлиб аҳолининг муаммолари билан қизиқди.
Маҳалла фаоллари билан учрашар экан, уларни ўйлантираётган масалалар ҳақида суҳбатлашди. Маҳалладаги Жомий ва Муқумий кўчаларининг фаоллари, кайвонилари билан ёш оилалар ўртасидаги муносабатлар, эрта никоҳнинг олдини олиш борасида фикр-мулоҳазалар алмашдилар.
Шу билан бир қаторда депутат маҳалладаги «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган ёшларнинг бугунги кунда нималар билан бандлиги билан қизиқиб рўйхатда турган ёшлар билан мулоқот ўтказди. Қувонарлиси, ушбу дафтарда рўйхатда турган кўплаб ёшлар бугунги кунга қадар ўзларининг муаммосига ечим топишга улгурган. Кимдир паррандачилик орқали рўзғорига барака ёғдиришнинг йўлини қилган бўлса, яна кимдир мотокултиватор орқали экин-текин экиб даромад оляпти.
Депутат маҳалла фаоллари билан дилдан суҳбатлашиб, она Ватанимиз мустақиллигининг 30-йиллиги муносабати билан партиянинг Ёш адолатчилар қаноти ҳамкорлигида кўчаларда, маҳалла марказида, ёрдамга муҳтож кексалар хонадонида «Мустақилликнинг 30-йилигига - 30 та хонадонга кўмак» шиори остида ҳашарлар ташкил этишга келишиб олди.
Хонбуви ХАЙИТОВА,
Ўзбекистон «Адолат» СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг