Ёшлар депутатларга таклиф билан чиқди

30.01.2020 18:01:36

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳардаги 32-умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшлари учун “Депутат ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Халқ депутатлари Бухоро шаҳар ва вилоят Кенгаши депутатлари ҳамда фаоллар, ўқувчилар иштирок этишди.

Тадбирдан мақсад ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш баробарида уларнинг партия, депутат ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш, бугунги кун депутатининг вазифалари тўғрисида маълумот бериш ҳамда ҳар бир келажак вакили мамлакатимизда бўлиб ўтаётган сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишдан иборат бўлди.

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган партия шаҳар Кенгаши раиси Юсуф Саломов Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда унинг мақсад ва вазифалари, унда ёшларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш мақсадида келтириб ўтилган аниқ таклифлар тўғрисида ҳам таъкидлаб ўтди.

-Бу каби учрашувлар ёшларнинг ўз келажагига нисбатан эътибор билан ёндашишида хизмат қилади. Партиялар ҳақидаги дунёқарашини кенгайтиради, энг муҳими, сиёсий қарашларини шакллантириб, ҳар бир сиёсий жараёнларни эътибор билан кузатиб боришида хизмат қилади, - дейди Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати Манзура Қодирова.

Давра суҳбати давомида ёшлар ўзларининг таклифларини айтишди, хусусан, ҳар бир депутат жойларда ёшлар муаммосига катта эътибор қаратиши, таълимда инновацион янгиликни кенгроқ жалб этилишида кўмакдош бўлиши, иқтидорлилар учун ташкил этиладиган грантларнинг қамровини янада кенгайтириши, айниқса, мактаб ёшидаги ўқувчилар учун ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиши зарурлиги таъкидланди. Депутатлар ёшлар томонидан берилган таклифлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Давра суҳбати барчани фаолликка ва ташаббус кўрсатишга чақирди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+