Ёшлар – коррупциясиз келажак тарафдори

08.02.2022 14:02:24

«Адолат» СДП ташаббуси билан Коррупцияга қарши курашиш мавзусида Республикамиз бўйлаб барча умум таълим мактабларида иншолар танлови ўтказилган эди. Мазкур танловни ўтказишда барча туман шаҳарларда ишчи гуруҳлар тузилиб мактаб ўқувчиларининг ижодий ишлари одилона баҳоланган ҳолда, иншолар саралаб олинди ва энг муносиб кўрилганлари “Коррупция – ёшлар нигоҳида” номли китобга киритилди.

Чимбой туманида ҳам мазкур китобнинг тақдимот маросими ўтказилди ва унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва Чимбой тумани 10-сонли умум таълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Феруза Хожамуратова ҳам иштирок этди.

Партия томонидан нашр этилган “Коррупция – ёшлар нигоҳида” номли китобга Чимбой тумани 10-сонли умум таълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Феруза Хожамуратованинг ҳам ижодий иши муносиб деб топилиб, мазкур тўпламга киритилди.

Тақдимот маросимида сўзга чиқувчилар танловда фаол иштирок этган Феруза Хожамуратованинг эришган ютуқлари билан табриклаб ва унга таълим берган фидойи устозларига миннатдорчилик билдирган ҳолда “Коррупция – ёшлар нигоҳида” номли китоб ва эсдалик совғаларини топширди.

 

Ханазат СУЛАЙМАНОВ,

«Адолат» СДП Чимбой тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+