Ёшлар ўқув марказида имтиёзли бепул таълим олиш имкониятини қўлга киритди

17.09.2020 11:09:17

 

Нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисидаги норматив ҳужжатларда белгиланганидек, муассасадан фойдаланувчилар таркибини шакллантиришда таркибнинг 10 фоизини ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни киритиш кўзда тутилган.

“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га сайланган ва ҳозирда Маънавият-маърифат ва китобхонликни ривожлантириш масалалари қўмитаси аъзолигида фаолият олиб бораётган Гўзал Ортиқалиева имтиёзни амалиётга татбиқ этиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида вилоятдаги нодавлат таълим муассасаси “Academic Education” раҳбарияти билан истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйди.

Гўзал Ортиқалиева билан ўқув маркази раҳбари Фарҳод Ҳакимов ўртасида келишувга эришилди. Унга кўра Гулистон шаҳридаги 10 нафар қуйидаги тоифа доирасидаги ёшлар ўқув марказида имтиёзли бепул таълим олишлари белгиланди: ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган.

Ушбу келишув ёшларнинг билим олиш ҳуқуқини мустаҳкамлашга, ватанпарварлик даражасини оширишга, ёшларимизнинг доимий давлатимиз эътиборида эканлигига ишонтиришга ёрқин намуна бўлди. Маълумот ўрнида шуни атиш керакки, Сирдарё вилоятида 50 дан ортиқ нодавлат таълим муассасаси юртимиздаги ёшларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш, касб ўргатиш ва чет тилларини мукаммал ўқитиш билан шуғулланиб келмоқда.

Бундай ҳамкорлик келажакда вилоятдаги бошқа барча нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган.

Миршод ҚЎЛДОШЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

Марказий аппарати етакчи мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+