Ёшлар учун рағбат

16.02.2021 13:02:23

Барчамизга маълумки мамлакатнинг жадал ривожланиши, жаҳон майдонида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши шу юртда ёш авлод таълим-тарбияси, уларнинг келажагига бериладиган эътибор даражаси билан боғлиқ. Қувонарли жиҳати ёшлар масаласига мамлакатимизда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири сифатида катта эътибор қаратиб келинмоқда.

Республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол, интеллектуал салоҳиятли, ўз қатъий позициясига эга, юртда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмаган, юртнинг эртанги муносиб келажаги учун дахлдорликка тайёр, ватанпарвар, комил шахслар сифатида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларда давлат ва жамоат ташкилотлари қаторида Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам камарбаста бўлиб келмоқда.

Партиямиз сайти ҳамда “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасида “Ёш адолатчилар овози” рукни жорий этилиши, рукнда ёшлар томонидан партиямизга келиб тушган таклифлар, сиёсий-ижтимоий воқеаларга муносабат, фаол ёшларимизнинг фаолияти, жойлардаги ёшларни қийнаб келаётган муаммоли ҳолатларни ўрганишга оид материаллар ёритилиб бориши белгилангани ҳам юқоридаги фикримизнинг исботи.

Хўш бу бизга нима беради? Ушбу рукн ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни тинглаш, муаммоларига ечим топишда кўмаклашиш, мамлакатимизда кечаётган шиддатли ва кенг кўламли жараёнларни ёшларга чуқур англатиш, ахборотларни қабул қилиш ва тарқатишда очиқлик принципларига таянишга етаклаш, ёшлар овозини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Партия Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари билан ўтказилган давра суҳбатида шу мавзу юзасидан сўз юритилди.  Тадбир иштирокчилари жойларда ёшларни ўйлантираётган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдирди.

Ўзим талабаман. Кечки таълимда таҳсил олаётган ўртоқларим дарслари кеч тугаганлиги сабабли автобуслар юрмаслигини, узоқроқ ҳудуддан қатновчилар учун йўналишсиз таксиларда қатнаш учун ҳар доим ҳам имконият бўлмаслигини гапириб қолишди. Бу масалада партия Самарқанд шаҳар Кенгаши билан ўртоқлашганимизда, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Илҳом Тўхтасинов томонидан ўрганишлар олиб борилди, қанча талаба кечки таълимда таҳсил олади, улар учун айнан қайси йўналишдаги автобуслар қатнови зурурлиги ўрганиб чиқилди. Депутат ваколатидан фойдаланган ҳолда Самарқанд вилоят транспорт бошқармасига депутатлик сўрови жунатилди. Жудаям хурсанд бўлдим. Кўтарилган маслалага бефарқ бўлмасдан эътибор қаратилганига. Бу биз ёшлар учун ҳам рағбат. –дейди  партия фаоли Умар Яхшимуродов.

Азиз ХАИТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+