Ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди

20.10.2020 13:10:48

 

Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида  кадрлар салоҳиятини, фуқароларнинг ҳуқуқий ва маданий онгини юксалтириш, меҳнат бозорига  фаол ва малакали ишчи кучини  жалб этиш муаммолари долзарб масала сифатида муҳокама ва эътирофларга сабаб бўлмоқда.  Aйниқса, аёллар ҳамда аҳолининг  60%дан юқорисини  ташкил этувчи ёшларнинг бандлиги масаласи, таълим сифатини таъминлаш бўйича қабул қилинаётган қонунлар, қарорлар ва ислоҳотларга қарамасдан  бу соҳаларда амалга ошириш зарур бўлган чора-тадбирлар талайгина.

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бир йилга яқин вақт давомида бутун дунё пандемия сабабли карантин шароитида яшамоқда. Бу мураккаб даврда ҳамма давлатларда энг асосий муаммо аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, даромад билан таъминлаш бўлиб қолмоқда.

Ёшларнинг ва аёлларнинг жамиятда муносиб ўрнини топиши учун уларни қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратишни ислоҳотларимизнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгилаб, кенг кўламли амалий ишлар олиб бормоқда

Ўзбекистонда ишсизларнинг 732 минг нафари ёшлар, 834 минг нафари хотин-қизлардир.

Ёшлар муаммоларини самарали ҳал этиш мақсадида жорий йил 30 июнда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент фармони қабул қилинди. Ушбу фармонга мувофиқ, ёшлар сиёсатини юритишда давлат идоралари олдига масала қўя оладиган, зарур ваколат ва молиявий ресурсларга эга бўлган Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди. Қолаверса, хотин-қизлар билан ишлаш учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида вертикал тизим яратилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш муҳимлигини таъкидлаб, бу борада алоҳида эътибор қаратиш зарур бўлган йўналишларни кўрсатиб ўтди.

Ориф ШУКУРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+