Ёшлар ва инвестор учрашуви: замонавий касблар боғча ёшидан шаклланади

18.10.2022 11:10:05

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ишларнинг негизида аввало, келажак авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, илм-фан ютуқларини қўлга киритишларига кўмаклашиш мужассам.

Президентимиз томонидан ёшлар тарбиясида долзарб бўлган муҳим йўналишлар белгилаб берилган бўлиб, уларнинг бири, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

Ўтган вақт ичида таълим муассасаларида, ўқув марказларида ахборот технологиялари билан ишлаш, компьютер саводхонлигини ошириш бўйича салмоқли натижаларга эришилди. Бу борада хорижий тажрибалар ҳам татбиқ этилмоқда.

Олтиариқ туманида Халқ депутатлари туман Кенгаши ва Ёшлар агентлиги туман бўлими томонидан чет эллик инвесторлар билан ҳамкорликда ёшларни замонавий касбларга тайёрлаш ва ўқитиш тизимини йўлга қўйиш бўйича бўлиб ўтган учрашувда мазкур мавзу доирасида сўз юритилди.

Ҳамкорлар билан «Боғча-Мактаб-Университет» дастури асосида туманда чет тилларига (инглиз, араб, рус, ) ва IT соҳасига ихтисослашган мактабгача таълим, мактаб, олий таълим даргоҳларини ташкил этиш учун мавжуд имконият ва шароитлар таҳлил этилди.

Яман араб республикасидан келган инвестор, IT соҳасида 25 йиллик тажрибага эга, бир нечта дастурий таъминот муаллифи Шайх Али Мансур туманимиз ёшларини IT соҳасида ўқитиш ва уларни келгусида иш билан таъминлаш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Шу билан бирга, Туркия давлатидан келган Öner Koçyıgıt ёшларга турк тили ўргатиш ва Туркия давлатида грант асосида бепул олий ўқув юртида ўқиш ва ишлаш имконини берувчи ўзининг лойиҳаси билан қисқача таништириб ўтди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Ўткир Отабоев,

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+