Ёшлар ёт ғояларга қарши

21.12.2021 16:12:10

“Адолат” СДП Хўжайли тумани Кенгаши ва Хўжайли тумани касб-ҳунар мактаби билан ҳамкорликда “Биз ёт ғояларга қаршимиз” шиори остида тумани касб-ҳунар мактабида тадбир ташкил этилди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад ёш авлодни ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, ҳуқуқий ва сиёсий билимларини мустаҳкамлаш, онги ва маданиятини юксалтириш, ёшларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган.

Тадбир давомида касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ўзларининг саҳнавий чиқишлари ва мустақил ишлари билан йиғилганларни хушнуд этди. Тадбир якунида партия ва ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Базарбай УТАМБЕТОВ,

«Адолат» СДП Хўжайли тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+