Янгиликлар 3432
Ёшлар жиноятчилик ва гиёҳвандликка қарши
Мамлакатимиз ёшлари орасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва гиёҳванд моддалар тарқалишининг олдини олиш, бу борада ёшларнинг тушинчаларини кенгайтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Шу ўринда Ўзбекистон «Адолат» СДП Ҳўжайли туман кенгаши томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда «Ёшлар – жиноятчилик ва гиёҳвандликка қарши» мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Тумандаги 8-сонли умумтаълим мактабида ташкил қилинган тадбирда мутахассислар ваш у мактабнинг ўқувчилари иштирок этишди.
Ёшлар орасида мазкур салбий иллатларга қарши курашиш ва олдини олиш мақсадида ташкил қилинган учрашувда иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.
Базарбай Утамбетов,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Ҳўжайли туман кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг