Ёшларга кўмак - келажакка сармоя

26.04.2021 19:04:08

“Адолат” СДП Оққўрғон тумани Кенгаши фаоллари, депутатлар ҳудудда ислоҳотлар жараёнининг бориши, аҳоли, хусусан, ёшларни ўйлантираётган муаммолар ва “Ёшлар дафтари” йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ўрганиш жараёнида шу нарса маълум бўлдики, туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар жами 2110 нафарни ташкил этади. Улар орасида деҳқончилик қилиш истагини билдирганларга  яшаш  ҳудудига яқин жойдан 30 сотихдан ер  ажратиб берилди.

Хусусан,  Тошкент вилояти Оққўрғон тумани “Тортувли” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшларга ўзларининг яшаш ҳудудларига яқин жойлардан деҳқончилик қилиб даромад олишлари учун 23 нафар ёшга 30 сотихдан ер тақсимлаб берилган.

Шунингдек, “Ҳамзаобод” маҳалласида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”да турувчи фуқаролар хонадонарига Бандлик жамғармаси хисобидан субсидия ажратилиб, 83 та енгил типдаги иссиқхоналар ўрнатилиб, фойдалинишга топширилди.

 

Туманда май ойининг якунига қадар “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган ёшларнинг мурожаатлари қаноатлантирилиб, “Ёшлар дафтари”ни тугатиш  режалаштирилган.

Айтиш жоизки, саъй-ҳаракатлар замирида ҳукуматимиз томонидан ҳар қандай вазиятда ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш ва шу билан юртдошларимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш сингари мақсадлар ётибди.

Ёшлар олдида турган юқоридаги каби муаммоларнинг ҳал этилишида, албатта, депутатларнинг алоҳида хизмати бор. Улар  аҳоли  манфаатларини ҳимоя қилишни асосий бурчлари деб билган ҳолда, бу борада янада фаол бўлишга интилмоқдалар.

 

 

Алишер ҚУРБОНОВ,

Халқ депутатлари Оққўрғон тумани Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+