Янгиликлар 1026
Ёшларга кўрсатилаётган оталарча мeҳрибонлик
Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Ёшлар куни» муносабати билан ташкил этилган тадбирларда иштирок этиш учун «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди.
Президент боғда «Беш ташаббус» йўналишлари бўйича ташкил этилган павильонлар фаолияти билан танишиб, ёшлар билан мулоқот қилди.
Президент боғдаги нутқида мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилиб, маҳаллаларда 9,5 минг ёшлар етакчилари ўз фаолиятини бошлаганлиги, ҳозирга қадар «Ёшлар дафтари»га киритилган 700 мингдан ортиқ йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга 650 миллиард сўм йўналтирилганлиги, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланиб, ёшлар учун сўнгги икки йилда 174 минг нафар ёшнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 4 триллион 400 миллиард сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилганлиги, деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган 560 минг ёшларга тенгдошингизга жорий йилда 155 минг гектар ер майдони ажратилиб, 800 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилганлигига алоҳида тўхталиб ўтди.
Таъкидлаш лозимки, Президентимиз томонидан ёшларга жуда кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Жумладан, мамлакатимизда ўнлаб хорижий олий ўқув юртлари филиалларининг ташкил этилиши, шунингдек, кам таъминланган оила фарзандларининг олий таълим олишларида шартнома пулларининг тўлаб берилаётганлиги, шу билан бирга ёш спортчиларимизга ҳам қатор имконият ва имтиёзлар берилганлиги Ватанимиз келажагини ўйлаб амалга оширилган ишлар деб ҳисоблаш лозим.
Бунда, жумладан маҳалладаги ёшлар етакчиларининг ҳам меҳнатлари беқиёс. Ёшлар етакчилари уйма-уй юриш натижасида ёшлар билан танишиб, уларнинг муаммолари, қизиқишлари ўрганилди ва мақсадлари атрофлича ўрганилди.
Ҳозирда ёшлар етакчилари томонидан маҳаллалардаги ёшлар орасидан спортнинг футбол, баскетбол, шашка, шахмат ва бошқа турлари бўйича мусобақалар ташкил этилиб, ғолиблар аниқланди ва улар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланган бўлсалар, маҳалла ёшларининг бошқа бир қисми эса фанлар бўйича маҳаллада ташкил этилган қатор тўгаракларда қатнашиб, натижада маҳаллалараро ўзаро мусобақалар ташкил этилиб келиниши оқибатида билимга чанқоқ ва спортчи ёшлар қатлами шаклланиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида учинчи ренессансга пойдевор бўла олади деб ишонамиз.
С.Эргашев,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Марказий аппарати бошқарма бошлиғи.
Фикрингизни қолдиринг